«деновдаги портлаш» тегли мақолалар


8 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
8 январ 2022, 22:00

8 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президент ташрифи чоғида ўрнатилган чекловларга бўйсунмасдан Malibu`га қарши ўқотар қурол ишлатилгани, нархи азонлашган АИ-80 бензини, Ўзбекистонда «омикрон» аниқланмаганини айтган Нурмат Отабеков, Деновдаги портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси хулосаси, Қозоғистондаги вазиятнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 8 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Деновдаги портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси хулосаси эълон қилинди
8 январ 2022, 16:33

Деновдаги портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси хулосаси эълон қилинди

Ҳукумат комиссияси хулосасига кўра, Денов шаҳридаги «савдо мажмуасидаги чақнашда портловчи моддалар қўлланилмаган». Мажмуа остидан ўтган, бироқ, фойдаланишда бўлмаган қувурнинг 6 та жойидан сизиб чиққан газ бино ичида тўпланган ва портлаш юзага келган. Воқеадан бир кун олдин шаҳар газ таъминоти бўлими ушбу узилмай қолган газ қувури линиясини тармоққа улагани айтилмоқда.

Деновдаги портлашда 226 та кўчмас мулкка 22,6 млрд сўмлик зарар етган — ФВВ
8 январ 2022, 14:38

Деновдаги портлашда 226 та кўчмас мулкка 22,6 млрд сўмлик зарар етган — ФВВ

ФВВ Деновдаги савдо мажмуасида юз берган портлаш оқибатида жами 226 та кўчмас мулкка 22,6 млрд сўмлик зарар етганини маълум қилди. Талофат кўрган биноларнинг 25 таси яроқсиз деб топилган, шундан 13 та хонадон эгалари бошқа жойга кўчирилиб, уйлари таъмирлаб берилмоқда.

Деновдаги бўлган нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак — президент
14 декабр 2021, 22:39

Деновдаги бўлган нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак — президент

Президент яқинда Деновда рўй берган портлаш тафсилотларини телевидение орқали батафсил кўрсатиш бўйича топшириқ берди. «Яширадиган Ўзбекистон эмас ҳозир», — деди Шавкат Мирзиёев. Унинг қўшимча қилишича, бундан буён вилоятлар ҳокимлари шу сингари ҳолатларнинг олдини олиш учун жавобгарликни шахсан ўз зиммасига олади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг